Сульшер “Реал”да чемпион бўлган футболчини оладими?

“Реал” раҳбарияти Зинедин Зидан ишончига кира олмаган Хамес Родригесдан қутилиш учун унинг трансфер суммасини кутилганидан анча арзон -  25 миллион евро қилиб белгилаганидан кейин колумбиялик футболчига харидорлар кўпайиб кетди.

Хусусан, 29 ёшли плеймейкерга Англия премьер-лигасининг бир неча клублари қизиқмоқда. Хамеснинг ўзи эса, “Манчестер Юнайтед” сафига қўшилишни истамоқда.

Айни пайтда манчестерликлар футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган. Шу ўринда, Хамес Родригес мадридликлардан йилига 7,75 миллион евро маош олишини таъкидлаш лозим. У Сульшер жамоасига қўшилиш учун бу суммадан воз кечиши керак.

jameswantinmu

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)