Сульшер "Сити" мағлубиятга учратилгач нималар деди?

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер кеча "Манчестер Сити" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дунёнинг энг яхши жамоасига қарши ҳужумга ўтганимизда хавфсирадик. Биз камида 3-4 та гол фарқи билан ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо, дарвозабон ажойиб ўйин кўрсатди.

“Сити”дан тўпни олиб қўйиш  жудаям қийин. Улар пасларда ажойиб ўйнашди, аммо, биз ҳужум қилган пайтимиз жуда хавфли эдик. Тўпни қаерда олиб қўйиш муҳим эмас, уни тўғри ошириш муҳим”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!