Сульшердан норози футболчи МЮдан кетади

“Манчестер Юнайтед”нинг етакчи футболчиларидан ҳисобланган Неманья Матич мавсум якунланиши билан клубни тарк этишни режалаштиряпти.

32 ёшли сербиялик ярим ҳимоячи фаолиятини “Интер” таркибида давом эттиришга қизиқмоқда. Айни пайтда миланликлар вакиллари Матич билан музокараларни бошлаб юборган.

“Манчестер Юнайтед” билан 2023 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган Матичга жорий мавсумда майдонга кам тушаётгани ёқмаяпти. Доимо асосий таркибда тўп тепишга кўникиб қолган тажрибали ярим ҳимоячи ҳозирча тўртта учрашувда ўйнади холос. Шу боис, у тезроқ жамоадан кетмоқчи.

Зидан инглизлар таклифини қабул қиладими?

МЮ Санчони “Евро-2020”гача олмаса бўлмайди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)