Сульшерга "Барселона" футболчиси керак
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер вақтида "Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "Барса" босниялик футболчи билан хайрлашишга тайёр. Пьяничнинг хизматига "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннер Сульшернинг шахсан ўзи қизиқиш билдимоқда.
Transfermarkt портали 31 ёшли футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум Миралем 28та ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракат амалга оширмаган. Пьянич "Барселона" сафига ўтган ёзда қўшилганди.
Фикрлар