Сульшерга ишонч қолмади!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти мавсумни муваффақиятсиз бошлаган Сульшердан воз кечишга қарор қилди. Манчестерликлар ўз майдонида “Кристал Пэлас”дан 1:3, “Тоттенхэм”дан 1:6 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин, раҳбарлар бош мураббий масаласига эътибор қарата бошлади.

Айни пайтда Сульшернинг ўрнига Маурисио Почеттино ва Максимилиано Аллегри номзодлари кўриб чиқилмоқда.

Ҳар икки мутахассис ҳам 2019 йилдан бери ишсиз юрибди. “Манчестер Юнайтед” улар билан музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!