“Суонси” яна бош мураббийсиз қолди
“Суонси” жамоаси раҳбарияти америкалик мутахассис Боб Брэдлини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилмоқда.
“Боб билан қисқа вақтдан сўнг хайрлашишга қарор қилдик ва бу биз учун оғир ҳолат. Афсуски, у кутилган натижани қайд эта олмади. Премьер-лигада қолиш учун эса бошқа натижа ва янги ўзгаришлар керак. Боб Брэдлининг келажакдаги фаолиятига унга омад тилаймиз”, – деди “Суонси” директорлар кенгаши раиси Хью Женкинс.
Маълумот учун, Боб Брэдли “Суонси” бош мураббийи лавозимида атиги 85 кун ишлади. “Оққушлар” Англия чемпионати 18-туридан кейин 12 очко билан 19-ўринда бормоқда.
Фикрлар