Супер футболчи МЮни танламоқда

“Байер”нинг ҳужумкор футболчиси Кай Хаверц фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш учун ўзига жамоа танламоқда.

21 ёшли футболчи айни пайтда “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари билан музокарага киришган. Манчестерликлар уни нархи кескин кўтарилиб кетган Жейдон Санчонинг ўрнига олмоқчи.

Бундеслигада 26 та ўйинда 11 та гол уриб, бешта голли пас берган иқтидорли футболчига “Реал”, “Челси” ва “Бавария” ҳам кўз тикмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)