Супер ҳужумчи нархи бир йилда 70 миллионга ошди

“Лилль” ўз ҳужумичси Виктор Осимхеннинг трансфер нархини эълон қилди.

“Наполи” билан музокара олиб бораётган францияликлар 21 ёшли нигериялик ҳужумчи 80 миллион евродан паст нархга сотилмаслигини билдирди. Айни пайтда бу футболчига Англия премьер-лигаси жамоалари ҳам қизиқмоқда.

“Лилль” Осимхенни бир йил муқаддам “Шарлеруа”дан 12 миллион еврога олиб келган эди.  Франция чемпионатида 27 та ўйинда 13 та гол уриб, 5 та голли пас узатган ёш тўпурарнинг нархи қарийб 70 миллионга кўтарилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)