Супер камбек амалга оширган ПСЖ ярим финал чиптасини “Аталанта”дан тортиб олди

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган илк учрашув якунланди. Унда “Аталанта” клуби вакиллари мусобақа фаворитларидан ҳисобланган ПСЖ футболчилари билан баҳс юритди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Марио Пашалич номинал мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга жавобан парижликлар 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бош ҳакам Энтони Тейлор томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса ғалаба голини киритиб, ярим финалга йўл олишди.

Энди финал остонасида уларга “Атлетико” ҳамда “Лейпциг” жуфтлиги ғолиби рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!