Супер рокировка. Роналду ўрнига Мбаппе!

“Реал” ва “Ливерпуль”дан кейин Килиан Мбаппега “Ювентус” ҳам қизиқиш билдира бошлади.

ПСЖ раҳбарияти 21 ёшли франциялик ҳужумчини ушлаб қола олмайди. Мбаппенинг ўзи янги шартнома бўйича таклифни қабул қилмади.

Килианнинг трансфери уни олмоқчи бўлган клубларга қарийб 400 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

“Ювентус” бу суммани пасайтириш учун трансферга Криштиану Роналдуни қўшишга қарор қилди. Чунки ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий Роналдунинг мухлиси ҳисобланади. Бундан ташқари, туринликлар португалиялик ҳужумчидан қутилиш орқали, унинг маошига берилаётган катта суммаларни тежаб қолиш имкониятига ҳам эга бўлади.

ПСЖ ҳам бу трансферга қарши эмас. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар