Супер трансферларни амалга оширган ПСЖ Франция Суперкубоги учун баҳсда ютқазиб қўйди

Францияда янги мавсумнинг илк расмий учрашуви бўлиб ўтди. Аниқроғи, амалдаги чемпион – “Лилль” кумуш медаль соҳиби ПСЖга қарши мамлакат Суперкубоги учун майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳс тақдирини 45-дақиқада “Лилль” футболчиси Шека томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Лилль” Суперкубок соҳибига айланди.

"Лилль" – ПСЖ - 1:0 (1:0)

Гол: Шека, 45 - 1:0

"Лилль": Лео Жардим, Ботман, Фонте, Тиагу Жало, Рейнилду, Шека, Андре, Луис Араужо, Бамба, Дэвид (Веа, 76), Йилмаз.

ПСЖ: Навас, Керер, Хакими, Кимпембе, Диалло, Эбимбе (Вейналдум, 71), Данилу Перейра, Эррера, Дракслер, Икарди, Калимуэндо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!