Суперҳужумчи Ҳусановни танлади!

  • 3 октября, 06:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” охирги икки трансферлар даврида таркибини тубдан янгилашга эришди. 20 январда “Ланс”дан Абдуқоди Ҳусановни олиш билан бошланган авлодлар алмашинуви жараёни ҳамон давом этмоқда.

Tecno

Хосеп Гвардиола ўтган қишки трансферлар ойнаси даврида Ҳусановнинг келишига  “Палмейрас”дан Витор Рейс, “Порту”дан Нико Гонсалес ва “Айнтрахт”дан Умар Мармуш трансферлари уланиб кетганди.

Бу тўртлик вакиллари орасида янги мавсумда ҳужумчи Умар Мармуш ва универсал қобилиятларини намойиш қилган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркиб ўйинчисига айлана олди. Нико Гонсалес асосий таркибга киришда қарийб бир йил даволаниш орқали жароҳатидан қутилиб сафга қайтган “Олтин тўп” соҳиби Родри билан рақобатлашиши қийин кечмоқда. Витор Рейс эса, тажриба ошириш учун Испания чемпионатида ўйнаётган “Жирона”га жўнатилди.

Мисрлик ҳужумчи Умар Мармуш айни пайтда жароҳатини даволатиш билан банд. Моҳир футболчи журналистлар билан суҳбатда “Манчестер Сити”да ўйнаган ўзига хос хусусиятларга эга чарм тўп усталари номини айтди.

Мармушнинг танлови қуйидагича кўриниш олди:

Ўнг оёқда: Кевин де Брюйне

Чап оёқда: Райан Шерки

Тезлик: Абдуқодир Ҳусанов

Куч: Рубен Диаш

Техника: Жереми Доку

Футбол IQ: Илкай Гюндоған

Энг жонкуяр: Пеп Гвардиола

Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусановнинг тезкорлиги АПЛ таҳлилчилари, мутахассислари ва мураббийларининг эътиборини тортган.

Хусусан, мавсумнинг бошида 21 ёшли легионеримиз Англия Премьер-лигасининг энг тезкор беш футболчиси рейтингидан ўрин олганди. Ўшанда ҳамюртимиз соатига 33,5 километр тезликда югурган ва энг тезкор ҳимоячи бўлганди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи ҳам Абдуқодирнинг устун жиҳатларини санаганда доим унинг тезлиги катта эканига алоҳида урғу қаратади.

- Ҳусанов юқори салоҳиятини намойиш қилиб келмоқда. Абдуқодир мен кўрган кам сонли энг тезкор ўйинчилардан биридир, - деган эди Хосеп Гвардиола.

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтганидан бери барча турнирларда 15 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари битта гол ҳам урган. Айни пайтда ҳимоячимиз жароҳатини даволатмоқда. 

Тезкор: Ҳусанов ҳақида нохуш хабар!

Бизга Ҳусанов керак!

Ҳусанов изидан... Гвардиола Франциядан яна бир суперфутболчи топди

Ҳусанов етишмаган ўйиндан кейин Гвардиола нималар деди?

Ҳусановми? Гвардиола “Сити” футболчисини “Реал”га бермаяпти
“Монако”га қарши ўйин олдидан Ҳусановнинг аҳволи қандай?

Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурари бўла оладими?

Шомуродовнинг барча голларини санаймиз...

Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию