Бизга Ҳусанов керак!

  • 3 октябрь, 00:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич иккинчи турида “Манчестер Сити” сафарда “Монако” меҳмони бўлиб, қимматли икки очкони бой берди.

Tecno

Хосеп Гвардиола шогирдлари Эрлинг Холанднинг бир жуфт голи эвазига ҳисобда олдинда боришига қарамай, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. “Монако” футболчилар ҳимоя чизиғидаги хато эвазига пенальти тепиш имконига эга бўлди ва бундан унумли фойдаланди – 2:2.

Учрашувдан кейин “Манчестер Сити”нинг дунё бўйлаб ёйилган мухлислари ўйин борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Sports.uz  портали bbc.com сайти келтирган футбол ишқибозлари муносабатлари ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

Gene:

Жуда кўп қулай вазиятлар бой берилди. Нико О'Райли бир неча маротаба олдинги чизиққа ўз вақтида пас бермади. Жон Стоунз ўнг қанот ҳимоячиси эмас. У ҳимоя марказида зўр ва мана шу позицияда кўпроқ ўйнаши керак.

Учрашув натижасига таъсир қиладиган вазиятлар бор. Хусусан, ҳимоячи кучайтириш керак ва бунда бизга фақат Абдуқодир Ҳусанов ёрдам бера олади.

Alan:

“Сити” ўз услубида ўйнади. Ҳужумга ўтиш ва дарров ортга қайтишга уринди. Футболчиларими худди машғулот ўтказаётгандек ҳаракат қилишди ва умуман оддий голларни ўтказиб юборишди.

Brian:

Иккинчи бўлимда “Сити”га учинчи гол кераклиги очиқ-ойдин кўриниб турганди. Лекин футболчилар ҳеч қандай қўшимча уринишларсиз ғалабани ушлаб қолишни ўйлай бошлади.

Бернарду Силва нега ҳамон бошланғич таркибда ўйнаётган ҳаммамиз учун янги топишмоқ. “Монако” билан ўйинда унинг фойдаси теккани йўқ.  

Силва келажаги ҳақида бир қарорга келганини айтяпти. “Сити” январда унинг кетишидан оз бўлса-да, пул ишлаб олишига умид қиламиз.

Jonathan:

Бу учрашувни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак эди. Ҳакамнинг баҳсли қарорларига қарамай, бунақа ўйинларда кўпроқ очко олиш керак. Бўшашиб рақибга имкон бермаслик лозим. Лекин жамоа ўйинида ижобий ҳолатлар ҳам бор.

Steve:

Эрлинг Холанддан ташқари ҳамма бўш ўйнади. Жамоага шижоат, шиддат, энергия етишмади, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамади.

Жереми Доку тўлиқ ўйиндан чиқиб қолди, Родри аввалги даражада эмаслиги яққол сезиляпти. Балки гап жисмоний ҳолатдадир?

Жамоага янгилик киритиш керак. Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш ва Райан Шерки каби ўйинчиларга эҳтиёжимиз бор.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити”нигг энг нозик нуқтаси – ўнг қанот ҳимоясини тўртта учрашувда мукаммал ёпиб келган Абдуқодир Ҳусанов жароҳатини даволатаётгани боис Франциядаги ўйинда иштирок эта олмади.

Ҳусанов изидан... Гвардиола Франциядан яна бир суперфутболчи топди

Ҳусанов етишмаган ўйиндан кейин Гвардиола нималар деди?

Ҳусановми? Гвардиола “Сити” футболчисини “Реал”га бермаяпти
“Монако”га қарши ўйин олдидан Ҳусановнинг аҳволи қандай?

Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурари бўла оладими?

Шомуродовнинг барча голларини санаймиз...

Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!
Ҳусановдан ўтолмадинг-ку! “Арсенал” машҳур ҳужумчидан воз кечади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!