Суперҳужумчи катта маошдан юз ўгирди
“Интер” сафида Италия чемпиони бўлган Ромелу Лукаку ўзи мухлислик қиладиган “Челси” таклифини рад этди.
“Аристократлар” мутасаддилари бельгиялик тўпурарнинг агентлари билан боғланиб, Лукакуга йилига 10 миллион евродан кўпроқ маош ваъда қилганди. Аввалроқ, “Челси” бош мураббийи Томас Тухелнинг ўзи ҳам футболчига қўнғироқ қилиб, уни ўз жамоасига таклиф қилганди.
Маълумотларга қараганда, Ромелу Лукаку фаолиятини “Интер”да давом эттиришни маъқул кўришини таъкидлаб, катта миқдордаги маошдан юз ўгирган.
Таъкидлаш жоизки, миланликлар асосий тўпурари учун йилига 7,5 миллион евро миқдорида маош тўламоқда.
Фикрлар