Суперҳужумчи ўрнини икки юлдуз эгаллайди

“Тоттенхэм” совринли ўринлар учун курашадиган жамоалардан бирига ўтишни ният қилган асосий ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўрнига бошқа юлдузларни таклиф қиладиган бўлди.

 Моҳир ҳужумчи Европа чемпионати бошлангунга қадар ўзига янги жамоа топмоқчи. Бу катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” бўлади.

“Тоттенхэм” унинг ўрнига икки машҳур ҳужумчини таклиф қилади. Биринчи галда, лондонликлар “Манчестер Сити”нинг бразилиялик футболчиси Габриэль Жезусни олишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, рўйхатга “Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ҳужумчиси Антони Марсьяль ҳам киритилган.

Ҳар икки футболчи ҳам Манчестер клубларида асосий ролларда эмас ва шу боис, ўз жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!