Суперҳужумчи учун 150 миллион евро ва икки юлдуздан бирини қўшиб берамиз!
Франция чемпиони “Пари Сен-Жермен” ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужу чизиғини “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альварес ёрдамида кучайтириш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.
Турли манбалар парижликлар форвард учун 150 миллион еврогача таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар бермоқда.
Diario AS маълумотига кўра, француз клуби катта миқдордаги пулдан ташқари, битимга ўз футболчиларидан бирини ҳам қўшиши мумкин. Асосий номзодлар Ли Кан Ин ва Гонсалу Рамуш ҳисобланади.
Хулиан Альваресга “Барселона” ва “Арсенал” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt порталида 26 ёшли футболчининг баҳоси 90 миллион евро экани кўрсатилган. Парижликлар мадридликларга таклиф қилаётган Ли Кан Ин ва Гонсалу Рамуш эса мос равишда 28 ва 35 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар