Суперҳужумчига 10 та клуб даъвогар

  • 17 март, 2022, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Лилль” ҳужумчиси Жоанатан Дэвид ёзда Европанинг етакчи клубларидан бирига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Канадалик истеъдод эгаси Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган клубга ўтиш илинжида ҳозирги жамоасини тарк этишга қарор қилган.

Маълумотларга қараганда, Дэвидга камида ўнта клуб кўз тикмоқда. Даъвогарлар орасида “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Интер”, “Реал” ва “Барселона” каби гранд жамоалар ҳам бор.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 37 та учрашувда рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилди. Transfermarkt портали унинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!