Суперҳужумчини ашаддий рақибга бермаймиз!

“Тоттенхэм” тарихида энг кўп гол урган Ҳарри Кейн совринли ўринлар учун курашадиган қудратли жамоаларга ўтиш мақсадида ёзда клубдан кетишни режалаштирмоқда.

“Тоттенхэм” раҳбарияти ҳам яхши таклиф бўлса, тўпурарни қўйиб юбориши айтилганди. Ҳарри Кейнни “Манчестер Юнайтед” асосий трансфер нишони қилиб танлаганидан кейин “шпорлар”нинг режаси ўзгарди.

Таниқли инсайдер Дэвид Орнштейннинг маълум қилишича, “Тоттенхэм” раҳбарияти ўз ҳужумчисини “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинишига кескин қарши экан. Улар манчестерликлар билан музокара олиб боришни ҳам истамаяпти.

Ҳарри Кейннинг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. “Шпорлар” кучли футболчини Англия грандларига эмас, балки хорижга жўнатмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!