Суперклуб бирданига “Барса”нинг икки ўйинчисини олиб кетади

“Челси” келаси мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Лондонликлар бу борада “Барселона”нинг икки ўйинчиси хизматидан фойдаланмоқчи.

- “Аристократлар” нишонига каталонияликларнинг икки ҳимоячиси Жюль Кунде ва Рональд Араухо тушган, - деб хабар тарқатди футболга ихтисослашган TBR Football нашрии.

“Барселона” моляивий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида ёзги трансферлар даврида айрим ҳимоячиларни сотиб юбориши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бироқ, экспертларни таъкидлашича, бош мураббий Ханс-Дитер Флик етакчи ўйинчилардан ҳисобланган франциялик ва уругвайлик футболчини осонликча қўйиб юбормайди.

Шунга қарамай, 26 ёшли Кундени олмоқчи бўлган клуб 55 миллион, 26 ёшли Араухонинг талабгорлари 70 миллион евро тайёрлаб қўйишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!