Суперклуб: Кетадиганлар еттитага етди
“Милан” трансфер ойнаси ёпилгунига қадар, яъни 1 сентябргача етти нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Янги бош мураббий Рубен Аморим таркибни оптималлаштиришни истагани учун клуб бунга тайёр.
Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “Милан” ҳимоячилар Фикайо Томори, Филиппо Терраччано, Первис Эступиньян, Давид Одогу, ярим ҳимоячилар Кристофер Нкунку, Юссуф Фофана ҳамда ҳужумчи Сантьяго Хименесни сотмоқчи.
Милан клуби эгаси Жерри Кардинале трансфер ойнасини режалаштириш мақсадида Аморим билан учрашув ўтказди. Португалиялик мутахассис “Милан”да бир ой ишлагандан сўнг ўз жамоасида кимларни кўришни истамаслигини аниқлаб олди.

Фикрлар