Суперклуб Кейндан юз ўгирди

“Манчестер Юнайтед” анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидираётган эди. Эрик тен Хаг ўз жамоасида кўришни истаётган форвардлар рўйхатини Ҳарри Кейн бошқариб турганди.

Манчестерликлар ҳужумчини сўраб, “Тоттенхэм”га мурожаат қилди. Бу клуб хўжайини Даниэль Леви бир йиллик шартномаси бор футболчини 116 миллион еврога баҳолади.

Goal нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” вакиллари Ҳарри Кейнни олиш фикридан тўлиқ воз кечди.

Айни пайтда 29 ёшли ҳужумчига асосий даъвогар сифатида “Бавария” тилга олинмоқда. Мюнхенликлар бир неча маротаба рад жавобини олганидан кейин трансфер таклифини 93 миллион еврогача кўтарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!