Суперклуб Мбаппени олишни рад этди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппеда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш варианти пайдо бўлган эди.

“Ливерпуль” 24 ёшли футболчини шу ёзда қўлга киритиш учун 300 миллион евро атрофида харажат қилиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

CBS Sports нашри журналисти Бен Жейкобснинг маълум қилишича, “Ливерпуль” раҳбарияти Мбаппе учун курашдан чиққишга қарор қилган.

Клуб мутасаддилари бир футболчи учун бу қадар катта суммани сарфлаш мантиқсизлик, деган хулосага келган.

Демак, Мбаппенинг олдида ягона вариант турибди. Франциялик ҳужумчи бир йилдан кейин эркин агент сифатида “Реал”га қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ZAKHRIDDIN
29/06/2023 20:23
Рости жонга тегди шу болакай хам