Суперклуб “Рома” ўйинчисига харидор
“Ювентус” раҳбарияти “Рома” ярим ҳимоячиси Брайан Кристантенинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
27 ёшли футболчи ҳали римликлар билан келишувни узайтиргани йўқ. Музокаралар жуда оғир кетаётгани ҳақида хабарлар бор.
Моуриньо клуб хўжайинларидан Брайанни олиб қолишни сўраган. Унинг амалдаги келишуви икки мавсумдан кейин якунланади.
Агар Кристанте янги шартномага кўнмаса, Рим клуби уни ёзда сотиб юборади. Турин клуби ана шу вазият юзага келишини кутяпти.
Майдон марказида таянч зона ва марказий ҳимояда бирдек ишончли ўйнай оладиган Брайан Кристантенинг трансфер суммаси 20 миллион евро атрофида баҳоланяпти.
Фикрлар