Суперклуб тўрт футболчидан воз кечди

“Ювентус” клубида ҳам таркибни тозалаш ишлари бошланди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, туринликлар тўрт нафар футболчидан воз кечди.

Маълумотларга кўра, “Ювентус” келаси мавсум Леандро Бонуччи, Уэстон Маккенни, Денис Закария ва Артурга ўйин амалиёти бермайди. Уларнинг бари трансферга қўйилиб, сотиб юборилади.

Бу футболчилар орасида Бонуччи Турикда катта обрўга эга. Леонардо 12 йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Орада бир мавсум “Милан”да тўпган.

Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ, туринликлар асосий таркибга кириши қийинлашиб қолган ўйинчидан тезроқ воз кечмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!