Суперклуб яна “Реал” юлдузини олиб кетмоқчи

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси ғолиблиги учун курашишни мақсад қилган “Арсенал” таркибини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган.

Tecno

Жамоа бош мураббий Микель Артета яна “Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга номзодига қайтди.

Испаниялик мутахассис франциялик футболчини жамоани тарк этиши кутилаётган Томас Партига ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Томас Парти беш йил давомида “канонирлар” шарафини ҳимоя қилди ва келаси мавсум олдидан муҳитни ўзгартиришга қарор қилди.

Эдуардо Камавинганинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Шу боис, ярим ҳимоячи ўтган мавсум давомида мухлису мутахассислар танқидига нишон бўлди.

Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, лондонликларга Камавингани олиш осон бўлмайди. “Реал” бу ўйинчисини фақатгина катта миқдордаги бадал пули эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!