Суперклуби Рэшфорд учун икки юлдузини таклиф қилди

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган Маркус Рэшфорднинг “Астон Вилла” билан ижара шартномаси тугамоқда ва тажрибали ҳужумчи ўзига янги иш топиши керак.

Tecno

Маркуснинг ўзи анчадан бери “Барселона” сафига қўшилмоқчи. Каталонияликлар молиявий аҳволидан келиб чиқиб, бу трансфер учун катта маблағ ажрата олмайди.

El Nacional нашрининг ёзишича, испанияликлар 27 ёшли ҳужумчи масаласини рокировка йўли билан ҳал қилмоқчи.

“Манчестер Юнайтед” эса, 50 миллион еврога баҳоланаётган Рэшфорд ўрнига “Барса”дан ўйинчи олишга розилигини билдирган. Бош мураббий Рубен Аморим Каталониядан марказий ҳимоячи Рональд Араухо ёки ҳужумкор футболчи Фермин Лопес келишини истаяпти.

Манчестерликлар кўпроқ Араухони кутмоқда. Улар уругвайлик ҳимоячи ёрдамида мудофаа чизиғидаги муаммоларни узоқ муддатга ёпишни мўлжаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!