Суперкомпьтер ёрдамида сайёрамизнинг энг яхши футболчиси аниқланди

KU Leuven университети ҳамда SciSports мутахассиси суперкомпьтер ёрдамида сайёрамизнинг энг яхши футболчиси кимлигини аниқлашди.

“Кўпинча футболчига у урган голлар ва амалга оширган ассистларига қараб баҳо берилади. Гол бу камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Чунки, ҳар бир ўйинда ўртача 1600 га яқин ҳаракатлар амалга оширилади. Биз махсус дастур ёрдамида ҳар бир ҳаракат, гол, ассист, зарбалар ва уларнинг аҳамиятини ўрганиб чиқдик.

Дастлабки мавсумларда Криштиану Роналду а Лионель Мессиларнинг ҳаракатлари бир-бирга жуда ўхшаш эди. Аммо, 2015/16 йилги мавсумдан кейин аргентиналик футболчи рақибидан ўзиб кетди.

Айрим футболчилар жуда кўп ҳаракатларни амалга оширишади, аммо у қадар кўзга кўринишмайди. Бироқ, баъзи бир тоифадаги футболчилар эса тўпга кам тегиниб, кўпроқ гол уришади. Харри Кейн, Муҳаммад Салоҳ ва Роналду шулар жумласидандир”, - дейди профессор Жесси Дэвис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Avaz Qurbonov
25/12/2019 17:18
Kim nima desa desin Ronaldo kuchli. Terma jamoadayam òynagan klublaridayam