Суперкомпьютер Англияда қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлади. Натижа кутилмаган бўлди!
Opta статистика порталининг суперкомпьютери Англия Премьер-лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишини олдиндан аниқлаб берди.
Шу пайтгача ўтказилган тадқиқотларда асосан “Манчестер Сити”нинг имкониятлари юқори баҳолаб келинган. Премьер-лиганинг 11 тури натижалари ҳисоб-китобига кўра, асосий даъвогар ўзгарди.
Унга кўра, сунъий интеллект “Ливерпуль” жамоасининг чемпион бўлишини тахмин қилмоқда. Арне Слот шогирдларининг чемпионлик имконияти 60,3 фоизга баҳоланди.
Тадқиқот натижаси қуйидагича кўриниш олди:
“Ливерпуль” — 60,3%;
“Манчестер Сити” — 34,3%;
“Арсенал” — 5%;
“Челси” — 0,3%.
Фикрлар