Суперкомпьютер ЕЧЛнинг янги мавсумида қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилди. "Реал" кучли учликда ҳам йўқ

Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги барча иштирокчиларнинг кейинги ўйинларини таҳлил қилиб, уларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Бу ҳақда “FiveThirtyEight” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Еврокубокларнинг асосий фаворити "Бавария" деб топилган. Суперкомпьютер немис грандининг ғалаба қозониш эҳтимолини 21 фоиз деб белгилаган. Иккинчи ўринни Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси эгаллади - 18%. Кубок учун давогарлар учлигини Франциянинг ПСЖ жамоаси 14 фоиз билан якунлаган. Кейинги ўринларни эса “Ливерпуль” (9 фоиз) ва “Реал” (7 фоиз) банд этган.

Эслатиб ўтамиз, кубокнинг амалдаги соҳиби "Реал" Мадрид ҳисобланади. Карло Анчелотти жамоаси ўтган мавсум финалида “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!