Суперкомпьютер Файзуллаев жамоаси нечанчи ўринни эгаллашини айтди
Россия Премьер-лигасининг янги мавсуми старт олди.
Opta суперкомпьютери махсус алгоритм асосидаги таҳлиллар натижасида бу галги чемпионатда қайси жамоалар Премьер-лигада қандай ўринларни эгаллашини аниқлади.
Сунъий интеллект ҳисоб-китобларига кўра, янги чемпионатда олти йилдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермак келаётган “Зент”нинг ғолиб чиқиш имконияти баланд экан. Компьютер питерликларнинг чемпионликка эришиши 49,9 фоиз эканини кўрсатди.
Таҳлил натижасида Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА клуби чемпионатни иккинчи ўринда якунлаши кутиляпти. “Армиячилар”нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 13,1 фоизга тенглиги маълум бўлди.
“Локомотив” жамоасининг чемпионлиги 11,9 фоизга баҳоланди.
Ўтган мавсумда сўнгги турда чемпионликни “Зенит”га бой берган “Краснодар”нинг янги мавсумдаги имконияти 9,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Россиянинг энг машҳур клуби “Спартак” анчадан бери чемпионликни орзу қилаётганига қарамай, бу гал пойтахтликларнинг мусобақада ғолиб чиқиш имконияти атиги 8,9 фоизга тенг.
Фикрлар