Суперкомпютер мундиал фаворитларининг имкониятларини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Opta суперкомпютери терма жамоаларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Шундай қилиб, суперкомпютернинг фикрича, Испания терма жамоасининг бўлажак турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли энг юқори — 16,1%. Иккинчи ўринда Франция (13 фоиз), учинчи ўринда Англия (11,2 фоиз).

Жаҳон чемпионатида ғолибликка даъвогарларнинг энг яхши 10 талиги қуйидагича:

1. Испания — 16,1%.

2. Франция — 13%.

3. Англия — 11,2%.

4. Аргентина — 10,4%.

5. Португалия — 7%.

6. Бразилия — 6,6%.

7. Германия — 5,1%.

8. Нидерландия — 3,6%.

9. Норвегия — 3,5%.

10. Бельгия — 2,4%.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Турнирда тўрт жамоадан иборат 12 гуруҳга бўлинган 48 та терма жамоа иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!