Суперкомпютер МЮ ва "Тоттенхэм"нинг чемпион бўлиш имкониятини баҳолади

BEPUL PROPAN

Европа Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасида кескин ва муросасиз кураш кутилмоқда. Учрашув 2025-йил 21-май куни Испаниянинг Билбао шаҳрида бўлиб ўтади.

Машҳур статистик платформа Opta финални 10 000 маротаба виртуал тарзда симуляция қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, "Манчестер Юнайтед" ушбу баҳсларда 50,7 фоиз ҳолатда ғалаба қозонган бўлса, "Тоттенхэм" 49,3 фоиз ҳолатда зафар қучган. Бу эса финал жаҳон футболи мухлислари учун жуда тенг ва қизиқарли баҳс бўлишини англатади.

Ҳар икки жамоа учун бу финал катта аҳамиятга эга. Иккала клуб жорий мавсум ички чемпионатда мувоффақиятсизликка учрашди. Шу сабабли улар учун Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун ягона йўл финалда ғалаба қозониш ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!