Суперкубок олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманида "Пахтакор" ва "Насаф"дан кимлар қатнишиши аниқ
Бугун Ўзбекистон Суперкубоги олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуман соат 17:15да Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадионида бошланади.
Ўйинолди матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески жамоа етакчилари Сардор Рашидов ва Оливер Шаркич ҳамроҳлигида қатнашади.
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга эса жамоанинг асосий футболчиларидан Ҳусайн Норчаев ва Марко Станоевич ҳамроҳлик қилади.
Фикрлар