Суперлига. "Пахтакор"дан очко олишни уддалаган "Андижон" юқорилади (Турнир жадвали)

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"ни меҳмон қилди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 53-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Рубин Хебай олис масофадан гол уриб, мувозанатни тиклади. Беллашувда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ. 

Шу тариқа, "Пахтакор" очколари сонини 28 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда ҳамон етакчи бўлиб турибди. "Андижон" эса "Сурхон"ни қувиб ўтишга муваффақ бўлди. 

Қуйида бугунги ўйиндан кейин турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

photo_2023-06-29_21-57-30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!