
Суперлига. 1-турда энг кўп мухлис Тошкентда
Чемпионатнинг дастлабки 7 учрашувини томоша қилиш учун стадионларга жами 60 694 нафар мухлис ташриф буюрди. "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги Тошкент дербиси турнинг энг кўп мухлис тўплаган учрашуви бўлди. Мазкур беллашувни томоша қилиш учун "Пахтакор" марказий стадионига 17 555 нафар мухлис келди.
Дебютант "Динамо"нинг "Насаф"га қарши учрашувини эса Самарқандда бевосита 13 298 кузатиб борди.
Олмалиқда кечган АГМК - "Бухоро" ўйинига эса 3 113 нафар мухлис келди холос ва бу турнинг энг кам мухлис ташриф буюрган ўйини бўлди.
1. Тошкент. "Пахтакор" - "Локомотив" (3:1). 17 555 томошабин
2. Самарқанд. Динамо – Насаф (1:1). 13298 томошабин.
3. Навоий. Қизилқум – Андижон (1:1). 7853 томошабин.
4. Термиз. Сурхон – Металлург (1:1). 7815 томошабин.
5. Жиззах. Сўғдиёна – Бунёдкор (2:1). 7780 томошабин.
6. Тошкент. Навбаҳор – Қўқон-1912 (1:1). 3280 томошабин.
7. Олмалиқ. АГМК – Бухоро (0:0). 3113 томошабин.
Фикрлар