Суперлига: 1-турнинг умумий статистикаси

 

Суперлига 1-тур учрашувлари якунига етди.

Таъикдлаш лозим, ушбу мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари янгича форматда ташкил этилди. Турнир формати, кўриниши янгиланди. Бу ислоҳотлар аввало, мухлислар учун қулайлик туғдириш, уларни яна стадионларга жалб қилиш учун амалга оширилмоқда.

Суперлига мавсуми 1-турида деярли барча стадионларга жуда кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини учрашувда қўллаб-қувватлашди. Илк турдаёқ, мухлислар учун стадионларда байрам ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилганини эътироф этиш лозим.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига 1-турининг умумий статистикасини тақдим қилди.

Жами мухлислар сони – 80570

Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Нефтчи” – “Насаф” – 19632 томошабин.

Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Металлург” – “Навбаҳор” – 8175.

Сариқ карточкалар сони - 19та

Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Насаф” – “Нефтчи” – 6та.

Қизил карточка – кўрсатилмаган

Киритилган жами голлар – 8та.

Энг кўп гол киритилган учрашув – “Қизилқум” – “Локомотив” 0:3

Суперлига илк голи муаллифи – Марат Бикмаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!