Суперлига 12-турида қандай акция ўтказилади?
21-22-23 июнь кунлари Coca Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ташкил этилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоиз, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни саналади. Ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш, барчани огоҳликка чорлаш ҳамда спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида Coca Cola Суперлига 12-тур учрашувларида гиёҳвандликка қарши курашни тарғиб этиш бўйича акция ташкил этилади.
Учрашувлар пайти стадион таблоларида махсус видеороликлар намойиш этилиб, футболчилар соғлом турмуш тарзига чорловчи махсус баннерлар олдида суратга тушишади.
Фикрлар