Суперлига 14-турида энг кўп мухлис Наманганда, энг камичи?
26-27 июнь кунлари Суперлигада 14-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.
Тур ўйинига жами 35398 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 5056ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Намангандаги “Навбаҳор” – “Қизилқум” беллашувида қайд этилди - 10880.
Энг кам ишқибозлар Тошкентда. “Бунёдкор” – “Динамо” баҳсини 1130 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.
Турнинг марказий қарама-қаршиги "Сурхон" – "Насаф" ўйинига 2304 мухлис стадионга тушди.
Қуйида 14-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
“Навбаҳор” – “Қизилқум” 0:1. 10880 томошабин
“Андижон” – “Бухоро” 2:1. 6182 томошабин
“Сўғдиёна” – “Локомотив” 1:0. 5205 томошабин
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 3:1. 5176 томошабин
“Металлург” – АГМК 2:1. 4521 томошабин
“Сурхон” – “Насаф” 1:3. 2304 томошабин
“Бунёдкор” – “Динамо” 4:2. 1130 томошабин
Фикрлар
gapimga qo'shiladiganlar qani bitta +