Суперлига 19-тури доирасидаги "водий дербиси" қолдирилди
"Турон" – "Нефтчи" учрашуви бошқа санага қолдирилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Биласиз, Суперлига 19-тури доирасида “Турон” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. 21 – 23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида “II Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ҳамда унинг доирасида Риштон туманида “Кулолчилик форуми” ўтказилади.
Фарғона вилояти жамоат тартибини сақлаш органлари ходимларининг аксар қисми фестивал доирасида хорижлик ва маҳаллий меҳмонлар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилишини инобатга олган ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол ассоциацияси “Турон” – “Нефтчи” учрашувини бошқа санага қолдиришни сўраб Лигага мурожаат қилди. Ташкилот шуни инобатга олган ҳолда мазкур беллашувни кейинроқ муддатга қолдирди.
Лига ҳар иккала жамоа билан келишган ҳолда беллашувнинг аниқ санасига яқин кунларда аниқлик киритади.
Фикрлар