Суперлига. 2-турдаги энг яхши футболчилар кимлар?

9 март куни Суперлиганинг 2-турига старт берилганди, 11 март санасида тур доирасидаги охирги ўйинлар ҳам якунига етди.

Ҳар бир учрашувдан кейин ўйиннинг энг яхши футболчилари аниқланиб боради. Бу борада ЎзПФЛ матбуот хизмати доимий равишда эълон қилиб келади. Демак, 2-тур учрашувларида энг яхшиси бўлган ўйинчилар билан танишинг:

“Қўқон-1912” – “Олимпик” – 1:0

Энг яхши футболчи: Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)

“Насаф” – “Металлург” – 1:1

Энг яхши футболчи: Аброр Тошқўзиев (“Металлург”)

“Пахтакор” – “Нефтчи” – 1:0

Энг яхши футболчи: Акбар Тўраев (“Нефтчи”)

“Сурхон” – “Навбаҳор” – 1:2

Энг яхши футболчи: Азим Аҳмедов (“Навбаҳор”)

“Қизилқум” – “Бунёдкор” – 3:1

Энг яхши футболчи: Темурхўжа Абдухолиқов (“Қизилқум”)

“Локомотив” – АГМК – 2:1

Энг яхши футболчи: Санжар Қодирқулов ("Локомотив")

“Сўғдиёна” – “Динамо” – 1:0

Энг яхши футболчи: Шохруз Норхонов ("Сўғдиёна")

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!