"Суперлига-2023". Тоза ўйин вақти масаласида етакчилик Бердиевга ҳам, Бабаянга ҳам насиб этмади!

2023 йилги мавсумда Суперлигада тоза ўйин вақти масаласида Александр Крестинин бошқарувидаги "Бунёдкор" 59.2 % билан етакчи бўди. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам ўйин вақтини сунъий равишда “ўлдириш”га кам мойил бўлгани билан ажралиб турди. Кучли учликни "Сурхон" якунлаб берди.

Веско Стешевич (54.3 фоиз), Иван Бошкович (54), Самвел Бабаян (53.9), Асрор Алиқулов (53.1), Ҳаким Фузайлов (52.4), Бахтиёр Ашурматов (52.3), Улуғбек Бақоев (51.5), Мурод Отажонов (51.4), Александр Хомяков (51.3), Тачмурод Агамуродов (50) ва Луисма Эрнандес (48.3 фоиз) бош мураббий бўлган беллашувларда эса тоза ўйин вақти бўйича паст натижа қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!