Суперлига. 2026 йилги мавсумдаги илк учрашув превьюси

Эртага "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 1-турида "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат баҳсларида жами 36 та учрашувда тўқнаш келишган.

Ўзаро учрашувларнинг 13 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. "Бухоро" жамоаси эса 18 тасида зафар қучган. Яна 5 та баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 58-45 бухороликлар фойдасига.

Бухороликлар 59 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 43 тани ташкил этади. "Бухоро"га қарши учрашувни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, эртанги "Бухоро" - "Қўқон-1912" ўртасидаги баҳс 18:00 да "Бухоро ФА" стадионида бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!