Суперлига. 26 минг мухлис ташриф буюрган ва курашларга бой ўтган ўйинда "лочинлар" 3 очко қўлга киритди
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Азим Аҳмедов 41-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 64-дақиқада Иброҳим Томива мувозанатни тиклади. 83-дақиқада Жокич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, "лочинлар" очколари сонини 13 тага етказиб олди. Пойтахт клуби ҳисобидаги 10 очко ўзгармай қолди.
Фикрлар