Суперлига. 3-турда ким энг кўп аниқ зарба йўллади?
Суперлигада 3-тур учрашувлари ниҳоясига етганидан хабарингиз бор. Мазкур турдан сўнг энг кўп аниқ зарба йўллаган футболчилар номи маълум бўлди.
Унга кўра, "Қизилқум" футболчиси Александар Станисавлевич ҳамда "Нефтчи" вакили Шаҳзод Убайдуллаев 3 тадан аниқ зарба эгасига айланган. Шу тариқа, бу икки футболчи жадвалда етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўринлардан 8 нафар футболчи ўрин олган. Улар ҳисобида 2 та аниқ зарба мавжуд.
Марҳамат, қуйида рўйхат билан батафсил танишиб олинг.
Фикрлар