Суперлига. 3-турдан сўнг тўпурарлар билан танишинг!
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. "Лочинлар" сафида Табатадзе дубль муаллифига айланган бўлса, "қалдирғочлар"нинг голларига Мираҳмадов иккита гол уришга муваффақ бўлди. "Бунёдкор" Суперлига жорий мавсумидаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, "Навбаҳор" кетма-кет иккинчи учрашув очко йўқотмоқда.
Ушбу баҳс билан параллел равишда ОКМК - "Динамо" ўйини бўлиб ўтди. Унда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Қосимов шогирдлари сафида Шкрбич, Раҳмонов ҳамда Абдураззоқов гол урган бўлса, самарқандликларнинг ягона голи Кожо томонидан киритилди.
Шу тариқа, Суперлига 3-тури якунланди. "Лочинлар" ҳужумчиси Тома Табатадзе 5 та гол билан тўпурарлар жадвалини бошқариб бормоқда.
Сардор Раҳмонов, Дамян Краишник, Драган Черан, Дилшод Комилов, Эфионг, Георге Куҳинадзе, Миржаҳон Мираҳмадов, Акаки Шулая ва Жоэль Кожолар иккитадан тўп киритган.
Фикрлар