Суперлига. 4 та гол урилган учрашувда "Нефтчи" ва ОКМК муроса кўчасини танлади
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Нефтчи" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Водийликлар таркибида Ларин ҳамда Тўхтасинов гол урди. Олмалиқликлардан Боакье ва Ғиёсов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Нефтчи" жорий мавсумда илк бора очко йўқотди.
Фикрлар