Суперлига. 6-турда 4 нафар футболчи жамоасига ёрдам бера олмайди

Бугун "Андижон" - "Сўғдиёна" баҳси билан Суперлиганинг 6-тури старт олади. Учрашув 18:30да старт олади ва "Foreign language" каналида жонли эфирда намойиш этилади.

Мазкур турни 4 нафар футболчи ўтказиб юборади. Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қизил карточка олиб майдондан четлатилган Сардор Собирхўжаев "Пахтакор"нинг "Металлург"га қарши беллашувини ўтказиб юборади. "Андижон" - "Насаф" ўйинида қизил картчока олган Муродбек Раҳматов Олмалиқда бўлиб ўтадиган ОКМКга қарши учрашувда "аждарлар"га ёрдам бера олмайди.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" - "Андижон" қарама-қаршилигида четлатилган Сардор Азимов ҳамда "Олимпик Мобиуз" ва "Локомотив" ўйиинида қизил карточка олган Абубакир Ризо Турдиалиев ҳам ушбу бу турда ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!