Суперлига. АГМК бу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда майдон эгалари имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлаб, Хуршид Ғиёсов 15-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Мирослав Маркович пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. 72-дақиқада Мартин Боаке жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, олмалиқликлар янги мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Мағлубиятга учраган "Сурхон"нинг 2 очкоси ўзгаришсиз қолди.
Фикрлар