Суперлига. "Андижон" иккинчи, "Насаф" эса кучли тўртликка кириб олди
Бугун Суперлига 3-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди.
Дастлаб, "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:3 ҳисобида зафар қучди. Майдон эгалари сафида голларга Абдураҳмонов ҳамда Шербўтаев муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Эсанов, Соҳибжонов ва Пирмуҳаммадов номига қайд этилди.
"Насаф" - "Қизилқум" учрашуви эса "аждарлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
18-дақиқада Алибек Давронов ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида Муродбек Раҳмтов орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 64-дақиқада эса Акаи Шулая гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқада Илҳомжон Ваҳобов Неъматовга қуполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдонни тарк этди.
Шу тариқа, Бердиев шогирдлари қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.
Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали билан танишинг!
Фикрлар