Суперлига. "Андижон" "Локомотив"ни мағлуб этиб, етакчига айланиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув "бургутлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якуналанди.
55-дақиқада Исломбек Маматказин ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Шаҳром Самиев орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Учрашув сўнггига яқин Сардор Абдунабиев гол уриб ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу "темирйўлчилар"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
Шу тариқа, Хомяков шогирдлари сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди.
Фикрлар